Ўзбекистон ва Abrisham Tajhiz Daroo сармояларни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Abrisham Tajhiz Daroo сармояларни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 17 июнь куни Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Эроннинг “Abrisham Tajhiz Daroo” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида меҳмонларга мамлакатимизда фармацевтика ва тиббиёт саноатини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда “BioPharmа City” инновацион фармацевтика кластери доирасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Ўз навбатида, “Abrisham Tajhiz Daroo” компанияси вакиллари Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдириб, тиббий буюмлар ва юқори технологик тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек келгусида “BioPharmа City” ҳудудида ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш имкониятларини ўрганаётганликларини маълум қилдилар.
Учрашув якунида томонлар инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш истиқболлари юзасидан мулоқотларни давом эттиришга келишиб олдилар.