Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 15 та хорижий давлатга қиймати 40,4 миллион долларлик 139 минг тонна тарвуз экспорт қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
2025 йилнинг шу даврига нисбатан тарвуз экспорти қиймати 7,6 миллион долларга ёки 23,3 фоизга ошди.
Ўзбек тарвузининг энг йирик импортёр давлат Россия бўлди. Ушбу мамлакатга 68,7 минг тонна маҳсулот етказиб берилган. Иккинчи ўринни 41,9 минг тонна тарвуз импорт қилган Қозоғистон эгаллади.
Қирғизистон 25 минг тонна, Беларусь 2,1 минг тонна тарвуз импорт қилди. Тожикистонга эса 424,1 тонна маҳсулот етказиб берилди.
Экспортнинг бошқа йўналишлари орасида Монголия ҳам бор. Ушбу мамлакатга 286,1 тонна тарвуз жўнатилган. Шунингдек, Грузияга 228 тонна, Литвага 206,1 тонна маҳсулот экспорт қилинган.
Украина 84 тонна, Польша эса 58,7 тонна тарвуз харид қилган. Экспортнинг қолган 79,7 тоннаси бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келди.