Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ТИВда Қатар билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

UzDaily · 26.02.2025 · 01:05 · 295 views
Ўзбекистон ТИВда Қатар билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ТИВда Қатар билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 25 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Қатарнинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим билан учрашди.

Томонлар Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Визитлар алмашинувини мунтазам йўлга қўйиш ва идоралараро алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди. Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари, шунингдек, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳалар кўриб чиқилди.