Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Ўзбекистон ТИВ Япония элчиси билан ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 09.09.2026 · 12:30 · 22 views
Ўзбекистон ТИВ Япония элчиси билан ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон ТИВ Япония элчиси билан ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов 8 сентябрь куни Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кенжи Хирата билан учрашув ўтказди.

Томонлар Ўзбекистон ва Япония муносабатларининг кун тартибидаги жорий масалаларини, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув якунлари бўйича томонлар ушбу йўналишда яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Япония вакиллари жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган қўшма тадбирларга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.