Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

Наманганда Япония билан таълим соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилмоқда

Дилафруз Ниязова · 09.09.2026 · 12:20 · 26 views
Наманганда Япония билан таълим соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилмоқда
Наманганда Япония билан таълим соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилмоқда / Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилоятида япон таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик Япония таълим моделини босқичма-босқич синовдан ўтказиш доирасида кенгайтирилмоқда. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Синов лойиҳалар таълим сифатини ошириш, ўқувчиларда замонавий кўникмаларни ривожлантириш ва хорижий тажрибани таълим жараёнига жорий этишга қаратилган.

Айни пайтда ташаббусда 17 та умумтаълим мактаби ва 18 та мактабгача таълим ташкилоти иштирок этмоқда. Уларда Япония таълим тизимининг айрим йўналишлари жорий этилмоқда. Лойиҳага шунингдек, ушбу соҳада катта тажрибага эга япон мутахассиси Гото Микако жалб қилинган.

Ҳамкорликнинг янги босқичи Япониянинг Kawaijuku Group таркибига кирувчи KEI Advanced таълим компаниясининг иштироки билан боғлиқ. Компания таълим сифатини баҳолаш, тест тизимларини ишлаб чиқиш, педагогларнинг малакасини ошириш ва япон таълим тажрибасини хорижда оммалаштириш билан шуғулланади.

Наманганга KEI Advanced ва компаниянинг Ўзбекистондаги асосий ҳамкор ташкилотларидан бири — Nippon Global Education and Assessment (NGEA) менежери Нобуаки Кимура ташриф буюрди. Япон томони вакилларини Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззаков қабул қилди.

Учрашув аввалида вилоят раҳбари Гото Микакога ҳудудда таълим ташаббусларини амалга оширишдаги фаолияти учун миннатдорлик билдирди.

Нобуаки Кимура 2023 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилган NGEA фаолияти ҳақида маълумот берди. Томонлар, шунингдек, компаниянинг Ўзбекистондаги лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида тўплаган тажрибасини муҳокама қилди.

Жумладан, 2021–2023 йилларда JICA лойиҳаси доирасида Япониянинг билимларни баҳолаш ва математика фанини ўқитишга ёндашувлари мамлакатнинг 14 та ҳудудидаги 40 та мактабда синовдан ўтказилган.

Музокаралар давомида иштирокчилар Наманган вилоятида ҳамкорликнинг кейинги йўналишларини белгилаб олди.

Учрашув якунида замонавий яхлит таълим модели масалалари бўйича нотижорий музокаралар олиб бориш, ахборот алмашиш, ҳамкорликнинг эҳтимолий йўналишларини ўрганиш ҳамда кейинги ҳамкорликни тайёрлаш учун умумий асосларни белгилаб берувчи меморандум имзоланди.