Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Непалдаги норозилик намойишлари фонида фуқароларни эҳтиёткорликка чақирди

UzDaily · 10.09.2025 · 09:05 · 398 views
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Непалдаги норозилик намойишлари фонида фуқароларни эҳтиёткорликка чақирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Непалдаги норозилик намойишлари фонида фуқароларни эҳтиёткорликка чақирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Непалда бўлиб турган фуқароларга мамлакатда давом этаётган оммавий норозилик намойишлари муносабати билан мурожаат қилди.

ТИВ маълум қилишича, пойтахт Катманду ва бир қатор бошқа шаҳарларда комендантлик соати жорий этилган. Тўқнашувлар ва жабрланувчилар ҳақида хабарлар келмоқда. Шу муносабат билан фуқароларга Непал ҳукумати кўрсатмаларига амал қилишга, хусусан, одам гавжум жойлардан йироқда бўлиш, намойиш ўтказилаётган ҳудудларга яқинлашмаслик, маҳаллий тартиб-қоидаларга қатъий риоя этиш тавсия этилади.

Фавқулодда ҳолатларда фуқаролар Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси консуллик бўлимининг қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +91 94994 85962 (Telegram/WhatsApp).

“Фуқароларимизни огоҳликка, ҳаёт ва соғлиқ учун юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларга йўл қўймаслик учун хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишга чақирамиз”, — дейилади ТИВ баёнотида.

UzDaily · 👁 398 views · 10.09.2025 · 09:05