Шавкат Мирзиёев Туркия билан таълим соҳасидаги битимни тасдиқлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2026 йил 29 январь куни Анқара шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасидаги таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади.
Тегишли қарор давлат раҳбари томонидан 1 август куни «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддасига мувофиқ имзоланди.
Битимни амалга ошириш учун масъул орган этиб Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгиланди.
Ташқи ишлар вазирлигига Туркия томонига Ўзбекистон томонидан битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани ҳақида билдиришнома юбориш, шунингдек, уни амалга ошириш ваколатига эга идора тўғрисида ахборот тақдим этиш топширилди.
Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирликлар ва идораларга битим кучга кирганидан сўнг унинг қоидалари ижроси устидан назоратни таъминлаш вазифаси юклатилди.