Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон таэквондочилари Сеулда 12 та медални қўлга киритди

UzDaily таҳририяти · 28.07.2026 · 21:35 · 20 views
Ўзбекистон таэквондочилари Сеулда 12 та медални қўлга киритди
Ўзбекистон таэквондочилари Сеулда 12 та медални қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея Республикасининг Сеул шаҳрида ўтказилган таэквондо WT бўйича «Kim Un Yong Cup» халқаро турнирида 12 та медални қўлга киритди. Ўзбекистонлик спортчилар ҳисобида учта олтин, иккита кумуш ва еттита бронза медаль бор.

Жаҳонгир Худойбердиев 54 килограммгача бўлган вазн тоифасида, Жасурбек Жайсунов 80 килограммгача бўлган вазн тоифасида, Озода Собиржонова эса 67 килограммгача бўлган вазн тоифасида олтин медалларга сазовор бўлди.

Яна икки кумуш медални 58 килограммгача бўлган вазн тоифасида Асадбек Самандаров ва 80 килограммгача бўлган вазн тоифасида Ёдгорбек Жўрабоев қўлга киритди.

Назарали Назаров 63 килограммгача бўлган вазн тоифасида, Аюбхон Набиев 68 килограммгача бўлган вазн тоифасида, Лайло Ҳасанова 53 килограммгача бўлган вазн тоифасида, Мадина Мирабзалова ва Шаббона Абдувалиева 57 килограммгача бўлган вазн тоифасида, Моҳидил Ўктамжонова 62 килограммгача бўлган вазн тоифасида, Ирода Миртоджиева эса 73 килограммдан юқори вазн тоифасида турнирнинг бронза медалларига сазовор бўлди.