Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистонда аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 20,9 млн сўмни ташкил этди. 2025 йилнинг мос даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 14,6 фоизга ошган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Аҳоли жон бошига бозор хизматларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳрида қайд этилган — 104,0 млн сўм. Иккинчи ўринда 17,0 млн сўм кўрсаткич билан Навоий вилояти, учинчи ўринда эса 16,9 млн сўмлик кўрсаткич билан Тошкент вилояти қайд этилган.
Бухоро вилоятида аҳоли жон бошига бозор хизматлари ҳажми 14,4 млн сўмни, Хоразм вилоятида 13,2 млн сўмни, Наманган вилоятида 12,9 млн сўмни, Самарқанд вилоятида эса 12,8 млн сўмни ташкил этди.
Фарғона вилоятида мазкур кўрсаткич 12,3 млн сўмга, Қорақалпоғистон Республикасида 12,0 млн сўмга, Сирдарё вилоятида 11,9 млн сўмга етди.
Андижон вилоятида аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми 11,5 млн сўмни, Жиззах вилоятида 11,1 млн сўмни, Қашқадарё вилоятида 10,1 млн сўмни ташкил қилди.
Ҳудудлар орасида энг паст кўрсаткич Сурхондарё вилоятида қайд этилди — 8,3 млн сўм.