Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида асосий капиталга ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 26 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатда ўзлаштирилган жами хорижий инвестициялар ва кредитларнинг 10 фоизи мазкур соҳа ҳисобига тўғри келди.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигига йўналтирилган инвестициялар ҳажми аввалги йилларга нисбатан сезиларли даражада ошди. 2022 йил январь–июнь ойларида ушбу кўрсаткич 3 трлн сўмни, 2023 йилда 2,4 трлн сўмни, 2024 йилда эса 6,1 трлн сўмни ташкил этган.
2025 йилда ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 16,9 трлн сўмга етди. 2026 йил январь–июнь ойларида эса кўрсаткич 26 трлн сўмни ташкил қилди.