Шошилинч
Спорт

Ўзбекистон Саудия Арабистонини ўртоқлик учрашувида мағлуб этди

Ўзбекистон Саудия Арабистонини ўртоқлик учрашувида мағлуб этди
Ўзбекистон Саудия Арабистонини ўртоқлик учрашувида мағлуб этди / Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий терма жамоаси Доҳада бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Саудия Арабистони терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг 19-дақиқасида Шерзод Эсанов ҳисобни очди. 23-дақиқада Фирас Ал-Бурайкан мувозанатни тиклади.

35-дақиқада Эсанов иккинчи голини киритиб, Ўзбекистон терма жамоасини яна олдинга олиб чиқди.

50-дақиқада ҳакам Саудия Арабистони терма жамоаси футболчиси Али Лажамини майдондан четлатди. У Аббосбек Файзуллаевга нисбатан қўпол ўйин қилгани учун қизил карточка билан жазоланди.

Учрашув Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

https://t.me/uzdailymedia/255

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.