Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Қирғизистондаги Ўш Ситй мажмуаси учун электр жиҳозларини етказиб беради

Дилафруз Ниязова · 29.03.2026 · 20:25 · 154 views
Ўзбекистон Қирғизистондаги Ўш Ситй мажмуаси учун электр жиҳозларини етказиб беради
Ўзбекистон Қирғизистондаги Ўш Ситй мажмуаси учун электр жиҳозларини етказиб беради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўш Ситй” мажмуаси учун Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари етказиб берилиши режалаштирилмоқда.

Қирғиз Республикасида барпо этилаётган “Ўш Ситй” замонавий мажмуаси лойиҳаси доирасида инвесторлар «Ўзелтехсаноат» уюшмаси масъуллари ҳамроҳлигида Ўзбекистон электротехника саноати корхоналарига ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган кабель-сим маҳсулотлари ҳамда бошқа турдаги электротехника маҳсулотларининг ишлаб чиқариш жараёнлари, технологик имкониятлари ва корхоналарнинг экспорт салоҳияти билан яқиндан танишди.

Шунингдек, инвесторлар томонидан маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан намуналар олиниб, уларни техник жиҳатдан ўрганиш ишлари бошланди.

Мазкур ташриф якунларига кўра, “Ўш Ситй” мажмуаси қурилиши учун зарур электротехника маҳсулотлари бўйича буюртмалар пакетини шакллантириш ҳамда Ўзбекистон корхоналари томонидан маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ишлашга келишилди.