Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти ИИВ тизимидаги бир нечта раҳбарларни лавозимидан озод қилди

Ўзбекистон Президенти ИИВ тизимидаги бир нечта раҳбарларни лавозимидан озод қилди
Ўзбекистон Президенти ИИВ тизимидаги бир нечта раҳбарларни лавозимидан озод қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирлиги тизимидаги қатор раҳбарларни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор ва фармойиш имзолади.

Шу жумладан, Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Рустам Рахмонович Турсунов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.