Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Беҳзод Ҳожиматов · 03.07.2024 · 22:33 · 394 views
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 3 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди.
Тадбирларда ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинади.
Ўзбекистон Президенти хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.