Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон паралимпия делегацияси 18–24 октябрь кунлари Япониянинг Айти префектураси ва Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган V Осиё пара ўйинларида иштирок этиш учун Японияга учиб кетди.
Ўзбекистон делегацияси вакиллари ўтган тун чартер рейси орқали сафарга йўл олдилар.
Қитъа мусобақаларида Ўзбекистон спортчилари спортнинг 11 та тури бўйича иштирок этиб, медаллар учун кураш олиб борадилар.