Иқтисод

АҚШда Фарғона вилояти ҳунармандчилиги кўргазмаси ўтказилади

АҚШда Фарғона вилояти ҳунармандчилиги кўргазмаси ўтказилади
АҚШда Фарғона вилояти ҳунармандчилиги кўргазмаси ўтказилади / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 12–16 октябрь кунлари АҚШнинг Флорида штатидаги Уэст-Палм-Бич шаҳрида Фарғона вилоятининг анъанавий ҳунармандчилигига бағишланган «Ипак йўлининг дурдонаси: Ўзбекистоннинг жонли мероси» номли маданий кўргазма бўлиб ўтади.

Тадбир Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилмоқда.

Экспозиция ташриф буюрувчиларни Риштон кулолчилик санъати, Марғилонда атлас ва адрас матоларини ишлаб чиқариш анъаналари, шунингдек, Қўқон ёғоч ўймакорлиги билан таништиради.

Тайёр маҳсулотлардан ташқари, усталар халқ амалий санъати буюмларини яратиш жараёнини намойиш этадилар ва маҳорат дарсларини ўтказадилар.

Кўргазма Фарғона вилоятининг маданий меросини хорижда оммалаштириш, миллий ҳунармандчиликка бўлган қизиқишни ошириш ҳамда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.