Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида 800 ўринга мўлжалланган замонавий кўп тармоқли шифохона қурилиши лойиҳасини амалга оширишнинг кейинги босқичига тайёргарлик кўрилмоқда.
Саудия Арабистонига амалга оширилган ишчи ташриф доирасида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Vision Invest инвестиция холдингининг операцион фаолият бўйича бош директори Жума Солиҳ Ал-Араймий билан учрашди.
Томонлар лойиҳанинг жорий ҳолати, қурилиш ишларини бошлашга тайёргарлик ва уни амалга ошириш бўйича кейинги вазифаларни муҳокама қилдилар.
Лойиҳа ҳудудда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ва ушбу соҳага халқаро тажрибани жорий этишга қаратилган.
Шифохона пойдеворига жорий йил декабрь ойида тамал тоши қўйилиши режалаштирилган.