Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Камилла Раҳимова Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган China Open теннис турнирининг иккинчи босқичига йўл олди.
Биринчи босқич учрашувида Раҳимова испаниялик теннисчи Марина Бассольс Риберани 6:4, 7:6(2) ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчи WTA 1000 тоифасидаги турнирдаги иштирокини давом эттиради.