7
Иқтисод

Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб Халқаро вольфрам саноати ассоциациясига аъзо бўлди

Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб Халқаро вольфрам саноати ассоциациясига аъзо бўлди
Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб Халқаро вольфрам саноати ассоциациясига аъзо бўлди 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ЎзТМК) жаҳон миқёсида юксак эътирофга сазовор бўлиб, вольфрам саноатининг энг нуфузли ташкилоти – Халқаро вольфрам саноати ассоциацияси (ITIA)нинг тўлақонли аъзосига айланди. Шу тариқа, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида ушбу ташкилотга қўшилган илк давлат сифатида тарихга кирди. 

Аъзолик ЎзТМКга глобал бозор маълумотлари ва таҳлилларидан фойдаланиш, статистик ҳисоботларни олиш ҳамда йирик халқаро тадбирларда иштирок этиш имкониятини беради.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.