Молия

Ўзбекистон Марказий банки We-Fi Code доирасида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Марказий банки We-Fi Code доирасида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Марказий банки We-Fi Code доирасида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган We-Fi Code ташаббусини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ учрашуви ўтказилди. Тадбирда тижорат банклари, микромолиявий ташкилотлар ва Микромолиявий институтлар миллий ассоциацияси вакиллари иштирок этишди.

Учрашув давомида ташаббуснинг асосий йўналишлари ва ишлаш механизми, иштирокчиларнинг ўрни ва вазифалари, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD), Осиё тараққиёт банки (ADB) ва Аёллар учун молиявий оммабоплик альянси (Financial Alliance for Women) халқаро ҳамкорларининг ташаббусдаги иштироки муҳокама қилинди.

Аёллар тадбиркорлиги бўйича McKinsey консалтинг компанияси томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари ва мамлакатдаги аёллар тадбиркорлигининг ҳозирги ҳолати кўриб чиқилди. Иштирокчилар аёллар тадбиркорлиги бўйича муҳим маълумотлар ва статистик кўрсаткичларга тез ва очиқ киришни таъминлайдиган онлайн платформа (Dashboard) ишлаб чиқиш масалаларини, шунингдек, уни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ва режалаштирилган ишлар муҳокама қилдилар.

Учрашув натижаларига кўра, We-Fi Code ташаббусини жорий этиш мақсадида мувофиқлаштирувчи гуруҳ ташкил этиш тўғрисида келишилди.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.