Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ЕТТБ ялпи шартномаларни жорий этиш ва метро тарифларини ислоҳ қилишни муҳокама қилишди

UzDaily · 20.06.2026 · 21:50 · 22 views
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ЕТТБ ялпи шартномаларни жорий этиш ва метро тарифларини ислоҳ қилишни муҳокама қилишди

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ЕТТБ ялпи шартномаларни жорий этиш ва метро тарифларини ислоҳ қилишни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 19 июнь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт ва алоқа соҳаларини молиявий тартибга солиш ва нарх сиёсати департаменти ходимлари ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида жамоат транспортида брутто-шартнома тизимини ривожлантириш ҳамда метрополитен хизматлари учун тариф методологиясини халқаро тажриба ва илғор амалиётлар асосида такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар брутто-шартнома тизимини қўллаш ҳамда метрополитен тариф сиёсатини такомиллаштиришда ривожланган давлатлар тажрибаси, ушбу йўналишларда самарадорликни оширишга хизмат қилувчи омиллар ва уларни Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар.

ЕТТБнинг шаҳар транспорти бўйича мутахассиси Иан Женнингс мазкур йўналишдаги халқаро тажриба ва амалий ёндашувлар бўйича ўз тавсияларини билдирди.

Учрашув якунида жамоат транспорти тизимини халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириш, тариф сиёсатини ривожлантириш ҳамда соҳада ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан келгусида ҳам яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

UzDaily · 👁 22 views · 20.06.2026 · 21:50