Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Тошкентда Қатар амири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Тошкентда Қатар амири билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Тошкентда Қатар амири билан учрашди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги олий даражадаги фаол мулоқотлар ва тизимли ишлар натижасида алоқалар стратегик шериклик даражасига кўтарилгани мамнуният билан таъкидланди.

Бу каби яқин муносабатлар икки томонлама дўстлик ҳамда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши алоҳида эътироф этилди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувлар ижросининг бориши кўриб чиқилди. Савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий ва гуманитар соҳалардаги лойиҳаларни янада кенгайтиришга аҳдлашиб олинди.

Етакчилар глобал ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.