Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўктам Рустамович Ҳамдамов Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг рақамлаштириш ва киберхавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан расмийлаштирилди.
Тайинловга қадар Ҳамдамов «Киберхавфсизлик маркази» давлат муассасасида бўлим бошлиғи ва бошқа масъул лавозимларда ишлаган.