Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Хитой билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Дилафруз Ниязова · 13.05.2026 · 18:55 · 146 views
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Хитой билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Хитой билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Uzbekistan Energy Week 2026” доирасида етакчи халқаро энергетика компаниялари ва ташкилотлари вакиллари билан икки томонлама учрашув ва музокаралар давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Чен Жунли — “China National Nuclear Corporation” вице-президенти ва етакчи партия гуруҳи аъзоси билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида томонлар атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, илғор технологик ечимларни жорий этиш, миллий кадрларни тайёрлаш ҳамда институционал базани ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.