Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон боксчилари Россиядаги халқаро турнирда 16 та медаль қўлга киритди

Дилафруз Ниязова · 21.04.2025 · 17:50 · 528 views
Ўзбекистон боксчилари Россиядаги халқаро турнирда 16 та медаль қўлга киритди
Ўзбекистон боксчилари Россиядаги халқаро турнирда 16 та медаль қўлга киритди (сурат: Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида буюк спортчилар хотирасига бағишланган халқаро бокс турнири якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада юқори натижалар қайд этди — жамоамиз жами 16 та медалга сазовор бўлди: 4 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза.

Жамоавий ҳисобда терма жамоамиз Россия терма жамоасидан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.

Олтин медаллар:

Азиза Зокирова (75 кг)

Абдуллох Мадаминов (63,5 кг)

Нурислом Исмоилов (75 кг)

Нусратбек Тохиров (86 кг)

Кумуш медаллар:

Гулсевар Ғаниева (50 кг)

Шохрух Абдумаликов (60 кг)

Муҳаммадазизбек Исмоилов (71 кг)

Разматилло Бойматов (80 кг)

Шохжахон Абдуллаев (86 кг)

Бронза медаллар:

Хуморабону Мамажонова (57 кг)

Рашида Тагирова (60 кг)

Айсанем Саруарова (66 кг)

Фарёзбек Дусматов (54 кг)

Санжар Ваҳобов (57 кг)

Адҳамжон Мухиддинов (63,5 кг)

Асилбек Абдурахмонов (71 кг)

Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу муваффақиятли иштироки спортчиларимизнинг юқори тайёргарлиги ва халқаро майдонда янги ютуқларга интилишини яна бир бор тасдиқлади.