7
Иқтисод

Ўзбекистон Бишкекдаги қурилиш конференциясида лойиҳаларни тақдим этди

Ўзбекистон Бишкекдаги қурилиш конференциясида лойиҳаларни тақдим этди
Ўзбекистон Бишкекдаги қурилиш конференциясида лойиҳаларни тақдим этди / Фото: Ўзбекистон Қурилиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги..

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бишкекда Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой қурилиш вазирларининг иккинчи конференцияси доирасида Қирғизистоннинг йирик қурилиш ва инфратузилма лойиҳалари тақдим этилди.

Тадбирда Ўзбекистон қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Кўргазмада йирик объектларнинг архитектура макетлари, лойиҳа ечимлари, шунингдек, мультимедиа экранлари ва рақамли қурилмалар ёрдамида тайёрланган тақдимотлар намойиш этилди.

Қирғизистон қурилиш, архитектура ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Нурдан Орунтаев делегациялар раҳбарларини мамлакатда амалга оширилаётган лойиҳалар билан таништирди. Бунда сайёҳлик ҳудудларида қурилиш ишлари ва инфратузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Конференция ва кўргазмада Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Хитойнинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирок этди.

Ташкилотчилар кўргазмани халқаро ҳамкорларга қурилиш соҳасидаги илғор тажриба, инвестиция имкониятлари ва истиқболли лойиҳаларни тақдим этиш майдони сифатида баҳоламоқда.

Тадбир минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам қаратилган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.