Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 21,74 млн нафар киши ёки мамлакат аҳолисининг 55,7 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунларига кўра, 12,52 млн нафар аҳоли ёки мамлакат аҳолисининг 32 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик.
Яна 4,79 млн нафар киши ёки аҳолининг 12,3 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катта.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли улуши ушбу ёш тоифасидан кичик ва катта бўлган аҳоли улушидан юқори.