Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

ОТБ ва ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукуматига COVID-19га қарши курашда кўмаклашади

UzDaily · 10.09.2020 · 18:57 · 249 views
ОТБ ва ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукуматига COVID-19га қарши курашда кўмаклашади
ОТБ ва ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукуматига COVID-19га қарши курашда кўмаклашади

 

Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига яна 952 минг АҚШ долларлик тиббиёт буюмларини тақдим этишди.

ЮНИСЕФ ОТБнинг молиявий кўмаги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда COVID-19 билан касалланганларга тиббий хизмат кўрсатадиган тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситаларини (ШҲВ) сотиб олди. Бунга 71100 дона комбинезонлар ва 8000 дона бахиллалар,  шунингдек, сифатли ва тезкор лаборатория синовлари учун мўлжалланган RNA Mini реактив тўпламлари киради.