Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Жазоирнинг янги элчисини қабул қилди

UzDaily таҳририяти · 07.07.2026 · 22:20 · 23 views
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Жазоирнинг янги элчисини қабул қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Жазоирнинг янги элчисини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жазоир Халқ Демократик Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жамила Ашурдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Учрашув давомида томонлар жорий йил июнь ойида Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбарининг Жазоирга амалга оширган расмий ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, маданий ва бошқа истиқболли соҳаларда ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Учрашув якунида Бахтиёр Саидов Жазоирнинг янги элчисига Ўзбекистондаги дипломатик фаолияти муваффақиятли ва самарали бўлишини тилади.