Иқтисод

ОТБ ва ХМТ чегара ҳудудларида тиббий хавфсизликни кучайтиради

ОТБ ва ХМТ чегара ҳудудларида тиббий хавфсизликни кучайтиради
ОТБ ва ХМТ чегара ҳудудларида тиббий хавфсизликни кучайтиради / Фото: Осиё тараққиёт банки.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) 4 сентябрь куни Ўзбекистон ва Тожикистоннинг чегара ҳудудларида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорликни йўлга қўйди.

Ташаббус икки мамлакатнинг чегараолди ҳудудларида яшовчи аҳоли, шунингдек, чегарадан ўтувчи шахсларнинг эҳтиёжларига самарали жавоб қайтариш имкониятларини оширишга қаратилган.

Ҳамкорлик доирасида мамлакатлар ўртасида идоралараро ҳамкорликни кучайтириш, эпидемиологик назорат тизимларини такомиллаштириш ва ахборот алмашинувини яхшилаш режалаштирилмоқда.

Ташаббусни ишга туширишга бағишланган онлайн учрашувда Ўзбекистон ва Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирликлари, санитария-эпидемиология хизматлари, миграция ва божхона идоралари вакиллари иштирок этди. Муҳокамаларда ОТБ ва ХМТ экспертлари ҳам қатнашди.

Янги ҳамкорлик Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (МОИҲ) дастурининг 2030 йилгача бўлган соғлиқни сақлаш соҳасидаги стратегиясини амалга оширишга ҳисса қўшади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.