Дунё

ОТБ: Осиёдаги ўсиш суръатлари стабил бўлади

ОТБ: Осиёдаги ўсиш суръатлари стабил бўлади
ОТБ: Осиёдаги ўсиш суръатлари стабил бўлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йил учун Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Осиёдаги мамлакатлар иқтисодиётининг ўсиш кўрсаткичлари прогнозини 2,1 фоиздан 1,7 фоизга, 2017-йилда эса 2,8 фоиздан 2,7 фоизга қадар пасайтирди.

Жумладан, углеводородлар экспортидан тушадиган даромадларнинг камайиши Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда харажатларни қисқартириш бўйича чораларнинг кучайишига олиб келади, дейилади ҳисоботда.

Бутун Осиё-Тинч океани минтақаси учун ўсиш прогнозлари жорий йил учун бироз камайтирилган — 5,7 фоиздан 5,6 фоизгача. Мазкур кўрсаткич 2017- йил учун 5,7 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолган.

Жанубий, Шарқий ва Жанубий Шарқий Осиёдаги барқарор кўрсаткичлар манзарасида ўсиш ҳам ўз ўрнини сақлаб турибди. Ушбу ҳолат АҚШ иқтисодиёти ва бозорлардаги “Brexit”дан кейинги қисқа муддатли талвасалар таъсиридаги секинлашувларни тиклашга ёрдам беради.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.