Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан China Cotton and Yarn Exchange ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Дилафруз Ниязова · 30.04.2025 · 19:35 · 348 views
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан China Cotton and Yarn Exchange ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан China Cotton and Yarn Exchange ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбарияти Хитой давлатида хизмат сафарида бўлиб турибди. Ташриф доирасида “China Cotton and Yarn Exchange” компанияси раиси билан ўтказилган музокаралар давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди:

Хитой тажрибаси асосида Ўзбекистонда пахтани етиштиришдан тортиб, ип-калава ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ занжирни мониторинг қилиш механизмини жорий этиш;

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида марказлашган сотув платформасини ташкил этиш;

Хитойдан Ўзбекистонга пахта импорт қилиш, уни қайта ишлаб, ип-калава шаклида Хитойга етказиб бериш имкониятларини ўрганиш.