Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Туризм

Ўзбекистондан Грузияга туризм оқими 2025 йил январь–июль ойларида 51%га ўсди

Дилафруз Ниязова · 03.09.2025 · 19:22 · 720 views
Ўзбекистондан Грузияга туризм оқими 2025 йил январь–июль ойларида 51%га ўсди
Ўзбекистондан Грузияга туризм оқими 2025 йил январь–июль ойларида 51%га ўсди  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январь–июль ойларида Грузияга деярли 9,6 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ташриф буюрди, дея хабар бермоқда Миллий статистика қўмитаси.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,3 минг кишига кўп бўлиб, ўсиш 51%ни ташкил этди.

Саёҳат мақсадлари бўйича тақсимот қуйидагича кўриниш олди: туризм сафарлари — 8 319 киши, қариндошларникига бориш — 1 244, хизмат сафари — 44, таълим олиш — 19, даволаниш — 14 киши.