7
Туризм

Ўзбекистонга 10 ойда 11,6 млн нафар сайёҳ ташриф буюрди

Ўзбекистонга 10 ойда 11,6 млн нафар сайёҳ ташриф буюрди
Ўзбекистонга 10 ойда 11,6 млн нафар сайёҳ ташриф буюрди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–октябрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 11,62 млн нафар хорижий фуқаро ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,4 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Идора маълумотларига кўра, 2025 йил январь–октябрь ойларига нисбатан мамлакатга келган сайёҳлар сони қарийб 1,9 млн нафарга ошган.

Энг кўп сайёҳ Қирғизистондан келган — 3 180 403 нафар. Иккинчи ўринни 2 703 401 нафар кўрсаткич билан Қозоғистон эгаллаган. Тожикистондан эса 2 553 147 нафар фуқаро ташриф буюрган.

Россиядан Ўзбекистонга 1 104 057 нафар киши келган. Кейинги ўринларда Афғонистон — 432 651 нафар, Хитой — 430 326 нафар ва Туркманистон — 289 933 нафар билан қайд этилган.

Туркиядан 169 553 нафар, Ҳиндистондан эса 64 344 нафар фуқаро Ўзбекистонга ташриф буюрган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.