Технологиялар

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 30 миллиондан ошди

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 30 миллиондан ошди
Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 30 миллиондан ошди / Фото: Сурат сунъий интеллекти ёрдамида яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 30,1 миллионга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Мобил алоқанинг таъминланганлик даражаси ҳар 100 кишига – 81 та абонентга тўғри келади.

Ўсиш динамикаси:

2021 йил – 71,3

2022 йил – 72,8

2023 йил – 75,6

2024 йил – 79,2

2025 йил – 81

Статистик маълумотларга кўра, мобил алоқа абонентларининг сони йил сайин баравар ўсиб бормоқда.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.