Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Фавқулодда вазият тўғрисида” қонун қабул қилишмоқчи

Беҳзод Ҳожиматов · 27.06.2016 · 13:17 · 498 views
Ўзбекистонда “Фавқулодда вазият тўғрисида” қонун қабул қилишмоқчи
Ўзбекистонда “Фавқулодда вазият тўғрисида” қонун қабул қилишмоқчи
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасида “Фавқулодда вазият тўғрисида” қонун қабул қилишмоқчи. Мазкур ҳужжатнинг лойиҳаси ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокама учун чоп этилган.

Қонун лойиҳасида қайд этилишича, фавқулодда вазиятларнинг жорий этишдан мақсад – мазкур ҳолатнинг жорий этилишига сабаб бўлган оқибатларни бартараф этиш, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий тузилишининг ҳимоясини, ҳудудий дахлсизлигини, жамоат хавфсизлигини, фуқароларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини, хавфсизлигини ва қонуний қизиқишларини таъминлашдир.