Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда Болгария билан ҳамкорликда Касбий тайёргарлик марказлари ташкил этилади

Беҳзод Ҳожиматов · 01.03.2025 · 16:05 · 301 views
Ўзбекистонда Болгария билан ҳамкорликда Касбий тайёргарлик марказлари ташкил этилади
Ўзбекистонда Болгария билан ҳамкорликда Касбий тайёргарлик марказлари ташкил этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги Болгариянинг “VERO Scaffolding” компанияси билан қурилиш соҳасида мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган “Касбий тайёрлов марказ” ва “Малакани баҳолаш маркази”ни ташкил этиш бўйича меморандум имзолади.

"Ҳозирда Болгариянинг саноат ва қурилиш соҳаларида малакали мутахассисларга талаб жуда юқори, айни пайтда 30 000 нафар ишчи кучига эҳтиёж бор. Шу сабаб, ўзбекистонлик мутахассисларни Болгария ва Германиядаги хавфсиз ва ишончли лойиҳаларда ишлашлари учун махсус марказларини ташкил этишни режалаштирдик", - деди “VERO Scaffolding” компаниясининг Марказий Осиёдаги ҳамкори ва директори Андрей Самсонов.

Касбга тайёрлов марказларини 2025 йил март-апрель ойларида Қарши ва Самарқанд шаҳарларида ташкил этишга келишилди.