Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда аёллар орасидаги ишсизлик ва унинг сабаблари

UzDaily · 08.03.2024 · 11:58 · 483 views
Ўзбекистонда аёллар орасидаги ишсизлик ва унинг сабаблари
Ўзбекистонда аёллар орасидаги ишсизлик ва унинг сабаблари

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистонда аёллар орасидаги ишсизлик ва унинг сабабларини аниқлашга қаратилган тадқиқот ўтказди.

Аёллар орасида ишсизликнинг энг паст кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (7,9 фоиз), Наманган (11,9 фоиз) ва Тошкент (12,8 фоиз) вилоятларида кузатилмоқда.

Тадқиқот натижалари бўйича ишсиз аёллар портрети шакллантирилди:

Ишсиз аёлларнинг ўртача ёши - 32 ёш.

Аёллар орасидаги ишсизликнинг ўртача давомийлиги 3-йилни ташкил этади.

Эконометрик таҳлил натижаларига кўра, аёлларнинг олий маълумотга эга бўлиши уларнинг ишлаш эҳтимолини 0,99 фоизга оширади, оилали бўлиш эса ишлаш эҳтимолини 1,35 фоизга пасайтиради. Аёл ёшининг катталашиши унинг ишлаш эҳтимолини 0,08 фоизга оширади.

Ишсиз аёллар ва туғилишлар орасидаги корреляцион боғлиқлик коэффициенти 0,79 га тенг бўлса, никоҳлар билан боғлиқлик 0,73 га тенг.

UzDaily · 👁 483 views · 08.03.2024 · 11:58