Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ҳиндистоннинг Goldstar Group компанияси Тошкентдаги заргарлик фабрикасига 20 миллион доллар сармоя киритади

UzDaily · 21.06.2026 · 18:25 · 19 views
Ҳиндистоннинг Goldstar Group компанияси Тошкентдаги заргарлик фабрикасига 20 миллион доллар сармоя киритади

Ҳиндистоннинг Goldstar Group компанияси Тошкентдаги заргарлик фабрикасига 20 миллион доллар сармоя киритади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳиндистоннинг олмос ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи етакчи компанияларидан бири бўлган “Goldstar Group” билан Ўзбекистонда замонавий заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича музокаралар бошланди.

Лойиҳа доирасида 20 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестициянинг киритилиши кутилмоқда. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришнинг йиллик қувватини 10 тоннага етказиш ҳамда 70 фоизидан ортиғи маҳаллий мутахассислар бўлган 100 нафардан ортиқ иш ўринларини яратиш режалаштирилмоқда.

“Goldstar Group” 1962 йилда ташкил этилган бўлиб, олмосни саралаш ва сайқаллашдан бошлаб, тайёр заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва жаҳон бозорларига етказиб беришгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш занжирига эга. Компанияда 1 500 дан ортиқ ходим фаолият юритади.

Компаниянинг асосий бозорлари АҚШ, Европа, Австралия, Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларини қамраб олади.

Мазкур ҳамкорлик лойиҳаси соҳага замонавий технологияларни жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда маҳаллий заргарлик маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

UzDaily · 👁 19 views · 21.06.2026 · 18:25