Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ялпи рўйхатга олишнинг биринчи босқичи якунларига кўра, 7,6 млн та ҳисоб бирлиги рўйхатга олинди.
Уларнинг фойдаланишида 42,5 млн гектар ер майдони бўлган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Бир йиллик экинлар экилган ер майдони 4 213,5 минг гектарни ташкил этди. Ушбу майдоннинг 47,4 фоизини донли ва дуккакли экинлар, 24 фоизини техник экинлар, 14,8 фоизини озуқа экинлари ва 8,1 фоизини сабзавот экинлари эгаллаган.
Мевали боғлар ва узумзорлар майдони 613 минг гектарга етди.
2026 йил 15 январь ҳолатига кўра, мамлакатда 12,2 млн бош қорамол, 23,1 млн бош қўй ва эчки, шунингдек, 120,9 млн бош парранда мавжуд бўлган.
Деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликларда жами қорамолнинг 87,1 фоизи, қўй ва эчкиларнинг эса 71,3 фоизи парвариш қилинган.