Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Хитойга гилос экспорт қилади

UzDaily · 18.07.2017 · 11:15 · 338 views
Ўзбекистон Хитойга гилос экспорт қилади
Ўзбекистон Хитойга гилос экспорт қилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Сифат назорати, инспекция ва карантин бўйича бошқармаси Ўзбекистондан Хитойга гилос экспорти вақтидаги фитосанитар талаблар тўғрисидаги Протоколни имзолашди.

Протоколда қайд этилишича, Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган гилос Тошкент, Самарқанд, Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида етиштирилган бўлиши лозим ҳамда Протоколда назарда тутилган Хитой қонун-қоидаларига, санитар-гигиеник нормаларга, шунингдек, фитосанитар талабаларга жавоб бериши лозим.

UzDaily · 👁 338 views · 18.07.2017 · 11:15