Ўзбекистон ветеринария назорати тизимини такомиллаштирмоқда

Ўзбекистон ветеринария назорати тизимини такомиллаштирмоқда

Ўзбекистон ветеринария назорати тизимини такомиллаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда давлат ветеринария назоратини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан обдон муҳокама қилинди.

Ушбу лойиҳа миллий қонунчилик ҳужжатларини халқаро меъёрлар билан интеграция қилишда жуда муҳим. У амалдаги қонунни Жаҳон савдо ташкилотининг Санитария ва фитосанитария чоралари тўғрисидаги битимига, Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилоти талабларига мувофиқлаштирмоқда. Ветеринария назорати самарадорлигини ошириш назарда тутилмоқда.

Ҳужжатда антибиотик ва зарарли моддаларни мониторинг қилиш, хавфни эрта аниқлаш ва уни камайтириш тартиблари белгиланмоқда. Ветеринария товарларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва реализация қилишда хавфни таҳлил қилиш ва бошқариш Давлат ветеринария хизмати томонидан амалга оширилиши таклиф этилмоқда.

Давлат ветеринария хизматига юқумли касалликлар бўйича ҳудудлар (кичик ҳудудлар) ва хавфсизлик тоифасини белгилаш ваколати берилмоқда. Бу юқумли касалликларни эрта аниқлаш, уларнинг тарқалишини олдини олиш, пировардида аҳоли саломатлигини мустаҳкам ҳимоя қилишнинг аниқ ҳуқуқий асосини яратади.

Ушбу қонун лойиҳаси билан ҳудудларни эпизоотик ҳолатга қараб тоифалаш таклиф этилмоқда. Лаборатория назорати кучайтирилади. Ветеринария дори воситалари муомаласи устидан қатъий мониторинг ўрнатилади.

Қонун лойиҳаси ветеринария соҳасида ягона ва аниқ тамойилларни шакллантиради. Давлат назоратининг очиқлиги ва самарадорлигини мустаҳкамлайди. Бу миллий маҳсулотларнинг халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтиради.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг