Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Мирзиёев: энергетикадаги асосий муаммо — бошқарув

UzDaily таҳририяти · 27.07.2026 · 16:06 · 22 views
Мирзиёев: энергетикадаги асосий муаммо — бошқарув

Мирзиёев: энергетикадаги асосий муаммо — бошқарув

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.

Йиғилишни очар экан, давлат раҳбари сўнгги ўн йил давомида энергетика соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, қабул қилинган қонунлар ва қарорлар хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш учун шароит яратди.

Президент инвесторлар билан бир неча бор шахсан учрашгани ва уларнинг таклифларини кўриб чиққанини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳар бир йирик лойиҳани амалга ошириш учун давлат зарур шароитларни яратди ва тегишли кафолатларни тақдим этди.

Натижада энергетика соҳасига 23 млрд доллар хорижий инвестиция жалб қилинди. Мамлакатнинг турли ҳудудларида умумий қуввати 9,5 ГВт бўлган электр станциялари ишга туширилди. Президент таъкидлаганидек, бу Ўзбекистоннинг электр энергиясига бўлган ички эҳтиёжини тўлиқ қоплайдиган генерация қувватларини яратиш имконини берди.

Бундан ташқари, сўнгги йилларда электр ва газ тармоқлари, подстанциялар, трансформаторлар ҳамда газ тақсимлаш қурилмаларини модернизация қилишга 30 трлн сўм йўналтирилди. Давлат раҳбари сўзларига кўра, бу мазкур мақсадларга аввалги 25 йилда ажратилган маблағлар ҳажмидан олти баравар кўпдир.

«Очиқ айтиш керак: энергетика муаммоси молиялаштиришда эмас, чунки биз қанча маблағ зарур бўлса, шунча маблағни топиб, ажратяпмиз. Муаммо — тизимни бошқаришда!» — деди Шавкат Мирзиёев.