Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Нуриддин Мамажонов Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси этиб тайинланди

UzDaily таҳририяти · 27.07.2026 · 19:37 · 36 views
Нуриддин Мамажонов Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси этиб тайинланди

Нуриддин Мамажонов Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси этиб тайинланди. / Сурат: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нуриддин Мамажонов Минскка етиб борди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бунгача у Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари­ – ­ инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Нуриддин Мамажонов 45 ёшда. У Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Чехиянинг Богемия марказий университетини тамомлаган. Европа амалий фанлар ва менежмент институтининг (Прага) бизнес бошқаруви доктори (DBA) даражасига эга.

Янги элчи Ўзбекистон Адлия ва Ташқи ишлар вазирликларида, Германиядаги элчихонада, Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонада турли лавозимларда ишлаган. 2022–2023 йилларда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Нуриддин Мамажонов 2024–2026 йилларда Ўзбекистоннинг Минскдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Раҳматулла Назаров ўрнига тайинланди.