Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Қонунчилик палатасига ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини киритди.
Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш доирасида тайёрланган. Унинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматнинг нуфузи ва жозибадорлигини ошириш этиб белгиланган.
Қонун лойиҳасида «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.
Ҳужжатни кўриб чиқиш учун масъул этиб Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси белгиланган.
Қонун лойиҳасини кейинги кўриб чиқиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.