Ўзбекистон

Саида Мирзиёева АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди

Саида Мирзиёева АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди
Саида Мирзиёева АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  / Фото: Telegram/SShMirziyoyeva.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида хабар берди.

«Мен учун АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш ва унга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номидан энг эзгу тилакларни етказиш катта шараф», — деб ёзди Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида.

Учрашувнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча Оқ уй ёки Ўзбекистон Президенти Администрацияси томонидан маълум қилинмаган.

Саида Мирзиёева АҚШда ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф доирасида у БМТ Бош Ассамблеяси тадбирларида иштирок этди, шунингдек, Google, БМТнинг Аҳоли жамғармаси (UNFPA) ва Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) вакиллари билан музокаралар ўтказди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.