Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Templeton активларни хусусийлаштиришни муҳокама қилишди

UzDaily · 18.06.2026 · 18:00 · 24 views
Ўзбекистон ва Templeton активларни хусусийлаштиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Templeton активларни хусусийлаштиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 17 июнь куни “Templeton Global Investments” компаниясининг Бош инвестиция директори Манраж Сеҳон бошчилигидаги делегация вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси Обид Ҳакимов, Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “Templeton Global Investments” компаниясининг Марказий Осиё бўйича бош директори Мариус Дан, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Хуршед Мустафаев ҳамда бошқа масъул вакиллар иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистонда давлат активларини самарали бошқариш, хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация жараёнларини кенгайтириш ҳамда уларни замонавий бозор механизмлари асосида ривожлантириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, мулоқот давомида томонлар давлат корхоналарининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг операцион самарадорлигини ошириш, корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш ва капитал бозорига босқичма-босқич олиб чиқиш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Томонлар давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш жараёнида халқаро тажриба, институционал инвесторлар билан очиқ ва тизимли мулоқот, шунингдек, шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойилларини кучайтириш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш, юқоридаги масалалар юзасидан фикрлар алмашинуви жараёнларини кенгайтириш ҳамда белгиланган мақсадларга етишда тизимли ва самарали фаолият юритишга келишиб олди.

UzDaily · 👁 24 views · 18.06.2026 · 18:00