Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон тадбиркорлари Қобулнинг “Мандави” бозорини ўрганди

UzDaily таҳририяти · 27.07.2026 · 15:50 · 22 views
Ўзбекистон тадбиркорлари Қобулнинг “Мандави” бозорини ўрганди

Ўзбекистон тадбиркорлари Қобулнинг “Мандави” бозорини ўрганди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик тадбиркорлардан иборат делегация Қобул шаҳридаги энг йирик улгуржи савдо марказларидан бири — “Мандави” бозорига ташриф буюрди.

Ташриф давомида делегация аъзолари озиқ-овқат маҳсулотлари, кимёвий воситалар, электроника, электротехника ва бошқа турдаги маҳсулотлар савдоси, бозордаги талаб, нархлар ҳамда импорт-экспорт имкониятларини ўргандилар.

Тадбиркорлар учун бу ташриф Афғонистон бозорининг реал эҳтиёжларини ўрганиш, маҳаллий ишбилармонлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ва янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш имконини берди.

Шунингдек, делегация вакиллари Кобул шаҳрида ўтказиладиган B2B учрашувлари доирасида афғон тадбиркорлари билан музокаралар олиб бориб, экспорт ҳажмини ошириш ва ўзаро манфаатли савдо келишувларини шакллантиришни режалаштирмоқда.