Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Сурия Араб Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Муҳаммад Нидал аш-Шаъар билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Учрашувнинг асосий натижаси Қўшма иқтисодий ва савдо қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги меморандумнинг имзоланиши бўлди. Эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида 2026–2028 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш режалаштирилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон–Сурия ишбилармонлик кенгашини расман ишга тушириш ташаббуси илгари сурилди. Янги ташаббусларни амалий муҳокама қилиш икки мамлакат тадбиркорлари иштирокидаги бизнес-форум доирасида давом эттирилади.