Ўзбекистон

Зироат Мирзиёева Сеулда «Чонг Ва Дэ»да чой маросимида қатнашди

Зироат Мирзиёева Сеулда «Чонг Ва Дэ»да чой маросимида қатнашди
Зироат Мирзиёева Сеулда «Чонг Ва Дэ»да чой маросимида қатнашди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Корея Республикаси Биринчи хоними Ким Хе Гён ва Қирғиз Республикаси Биринчи хоними Айгуль Жапарова билан биргаликда Марказий Осиё – Корея Республикаси биринчи саммити доирасида Сеулдаги «Чонг Ва Дэ» қароргоҳида ташкил этилган маданий дастурда иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Дастур аввалида Биринчи хонмлар анъанавий чой маросимида иштирок этдилар. Улар маданий мулоқотнинг аҳамияти, миллий анъаналарни асраб-авайлаш ҳамда Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси ўртасидаги гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Шундан сўнг меҳмонлар учун Кореянинг маданий меросига бағишланган концерт дастури намойиш этилди. Ундан анъанавий корейс рақслари ва мусиқий асарлар ўрин олди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.